www.mehrnuri.uz
Twitter
Ru
Uz

«Меҳр нури» жамоат жамғармаси

«Меҳр нури» нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, халқимизга хос раҳм-шавқат, дўстлик ва мурувватлилик анъаналари асосида ўз фаолиятини олиб боради. Фаолиятимизнинг асосий йўналишлари – ижтимоий ҳимоя, ҳомийлик ёрдами, тадбиркорлик ва фермерлик ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдир.

Жамғарма шиори – «Ҳайрли ишни ҳар куни қилиш керак!» - бир нечта сўзларда ташкилотнинг асосий ғоясини ифодалаган бўлиб, у олдига қўйилган вазифаларни масъулият билан бажарувчи инсонларни атрофида бирлаштирган.

Давоми
Болалар онкология бўлими реконструкцияси

Болалар онкология бўлими реконструкцияси

2011 йил 7 декабр

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимининг реконструкциядан сўнг очилиши “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан соғлиқни сақлаш, юртимиздаги ижтимоий муассасаларни реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг бир қисмига айланди. Деярли ярим йил мобайнида олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида янги замонавий бино қад ростлади. Энди у ерда икки баробар кўп болалар даволаниши мумкин.

Давоми
Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари

Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари

2011 йил 4 декабр

Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида болалар уйи тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия акцияси ўтказилди.

Давоми
Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

2011 йил 26 ноябр

“Аёлар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди. Мазкур симпозиум 2011 йил 25-26 ноябрь кунлари йирик халқаро ташкилотлар бошлиқлари, жаҳоннинг қирққа яқин давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, олимлар, шифокорлар ва экспертларни пойтахтимизга тўплади.

Давоми
Ҳамкорлар
“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси
“Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди
“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази
Ҳаётни ўзгартиришга қодир лойиҳалар

Ҳаётни ўзгартиришга қодир лойиҳалар

“Меҳр нури” жамоат жамғармаси асос солинган кунидан эътиборан ёшлар ҳамда фермер ва тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун махсус лойиҳалар ўтказиб келмоқда. Дастурлар ғолиблари пуллик грантларни қўлга киритишади.

Мазкур дастурлар ғолиблари фикрларини қуйида келтирамиз

Давоми