www.mehrnuri.uz
Twitter
Ru
Uz

Янгиликлар

Хайрия тўйлари

Хайрия тўйлари

25-27 март кунлари Навоий ва Қашқадарё вилоятларида “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрия лойиҳаси бўлиб ўтди. Умумий ҳисобда 123 нафар келин-куёв учун Никоҳ ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлган 200 нафар бола учун Суннат тўйлари ўтказиб берилди. Ҳар иккала вилоятдан мустақил равишда тўй маросими ўтказишга қийналаётган жуфтлар саралаб олинди. Булар Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ўғил-қизлар, ота-онасини йўқотганлар ёки кўп фарзандли оилаларда фарзандларидир. Йил сўнггига қадар 1000 та Никоҳ ва Суннат тўйлари барча вилоятларда ўтказилади.
1000 та тўй: биринчи бекат - Навоий

1000 та тўй: биринчи бекат - Навоий

Тўй ҳар бир инсон учун узоқ кутилган, унутилмас, бетакрор кун. У ёрқин ҳодисаларга, ёқимли воқеаларга бой бўлади. Икки жуфт тахтиравондан ўрин олиб, уларнинг шарафига илиқ сўзлар, табриклар, эзгу тилаклар янграйди. “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия лойиҳаси Навоий вилоятидан бошланди. Республика миқёсида йил бўйи ўтказилиши кутилаётган мазкур йирик лойиҳа Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан ўтказилмоқда.
1000  та Никоҳ ва Суннат тўйлари

1000 та Никоҳ ва Суннат тўйлари

4 март куни пойтахтимиздаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида ўтказилган “Тўй мавсуми-2012” кўргазмаси доирасида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигидаги хайрия лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа доирасида 2012 йилда ижтимой ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари учун Никоҳ тўйлари ҳамда Суннат тўйлари ўтказиб берилади. Ҳаммаси бўлиб бутун республикамиз бўлаб 1000 та Суннат ва яна шунча Никоҳ тўйлари ташкил этиш режалаштирилган.
Болалар онкология бўлими реконструкцияси

Болалар онкология бўлими реконструкцияси

Республика онкология илмий маркази болалар бўлимининг реконструкциядан сўнг очилиши “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан соғлиқни сақлаш, юртимиздаги ижтимоий муассасаларни реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг бир қисмига айланди. Деярли ярим йил мобайнида олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида янги замонавий бино қад ростлади. Энди у ерда икки баробар кўп болалар даволаниши мумкин.
Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари

Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари

Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида болалар уйи тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия акцияси ўтказилди.
Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

“Аёлар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди. Мазкур симпозиум 2011 йил 25-26 ноябрь кунлари йирик халқаро ташкилотлар бошлиқлари, жаҳоннинг қирққа яқин давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, олимлар, шифокорлар ва экспертларни пойтахтимизга тўплади.
Тиббиёт марказининг янгича қиёфаси

Тиббиёт марказининг янгича қиёфаси

Деярли бир йил давом этган қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етди. “Меҳр нури” жамғармаси Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг 7 қаватлик даволаш ва ташхис қўйиш бўлими биноси фойдаланишга топширди. Марказ сил ва бошқа ўпка кассалликлари масалаларига ихтисослаштирилган республикамиздаги энг йирик муассасалардан бири саналади. Унинг тантанали очилиш маросими шу кунларди пойтахтимизда ўтказилаётган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум доирасида бўлиб ўтди.
Ёшлар лойихалари ғолибларини тақдирлаш маросими

Ёшлар лойихалари ғолибларини тақдирлаш маросими

21 декабрь куни Ёшлар жод саройида “Мехр Нури” Жамғармасининг “Таълим грантлари дастури” ва “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури” танлови ғолибларини тақдирланади.
Тез кунларда  тадбиркорлик фаолиятига  қаратилган грант дастурлари натижалари сарҳисоб қилинади.

Тез кунларда тадбиркорлик фаолиятига қаратилган грант дастурлари натижалари сарҳисоб қилинади.

19 декабр куни Тошкент шаҳрида “Истиқлол” санъат саройида Мехр Нури жамғармасининг тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қўвватлаш йуналиши доирасида иккита йирик лойиҳалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, бу “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун грантлар” ҳамда “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун грантлар” дастурлари.
Тошкент вилоятидаги янги қишлоқ тиббий – врачлик маскани

Тошкент вилоятидаги янги қишлоқ тиббий – врачлик маскани

17 октябрда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўртасарой” қишлоғида “Меҳр нури” Жамғармаси томонидан қайта реконструкция қилинган қишлоқ тиббий – врачлик маскани очилиши бўлиб ўтди. Қайта таъмирланган мазкур тиббиёт марказида район аҳолисининг даволанишлари учун замонавий ва сифатли ҳамма нарсалар мавжуд.