www.mehrnuri.uz
Twitter
Ru
Uz

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

2011 йил 26 ноябр

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

“Аёлар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди. Мазкур симпозиум 2011 йил 25-26 ноябрь кунлари йирик халқаро ташкилотлар бошлиқлари, жаҳоннинг қирққа яқин давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, олимлар, шифокорлар ва экспертларни пойтахтимизга тўплади.

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

Симпозиумни ўтказишдан кўзланган мақсад мустақилликка эришган илк вақтиданоқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ушбу соҳада глобал мақсадларга эришиш бўйича таклифлар ва тажриба билан алмашинувини устувор вазифа этиб тайинлаган мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан ҳалқаро ҳамжамиятни таниширишдир. Ушбу соҳада давлат дастурлари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа ташкилотлар, қолаверса, Фонд Форум, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди сингари мамлакатимизнинг қатор жамоат ва нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур ташкилотлар фаолиятига бағишланган фотоэкспозиция Симпозиумлар саройидан ўрин олиб, симпозиум иштирокчилари экспозиция билан яқиндан танишишлари мумкин бўлди. Хусусан, кўргазмамеҳмони бўлган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Чен жамғармалар раҳбарлари билан учрашиб, Фонд Форумнинг Миллий санъат марказида бўлди. Ташрифи ҳақида таассуротлари ҳақида сўзлар экан, жумладан, у шундай деди: “Ўзбекистон санъати ўзига хос ва ноёбдир. Ўзбек уста-ҳунармандлари юксак истеъдод, бетакрор дид ва бой тасаввур оламига эга. Уларнинг маҳсулотларидан нафақат баҳра олгинг, балки улардан фойдалангинг келади”.

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

Халқаро симпозиум доирасида ялпи ва секциялар мажлислари ўтказилиб, уларда Фонд Форум ҳамкор ташкилотлари, маҳорат дарслари ва маданий тадбирлар ўтказилди. Ҳаммаси бўлиб 8 та секция мажлислари натижаларига кўра, муҳокамалар ҳамда симпозиумнинг якуний резолюциясига киритиш учун тавсиялар қабул қилинди.

“Меҳр нури” жамғармаси вакили “Далиллар ва тиббиёт тамойилларига асосланган замонавий перинатал ҳамда неонатал технологиялар” мавзусидаги №4-секцияда “Оналар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш учун тиббиёт муассасалари реконструкцияси ва жиҳолаш учун йўналтирилган ёрдам бериш” мавзусида чиқиш қилди. Жамғарма туғруқхоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш соҳасидаги ишлари билан танилган. Шунингдек, ушбу секцияда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиали билан телекўприк такшил этилиб, Россия, Германия, Корея Республикаси ҳамда исроиллик мутахассислар маърузалари тингланди.

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

“Аёллар кенгаши” РЖБ чиқишида соғлом оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашда нодавлат ташкилотларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ташкилотнинг барча лойиҳалари болалар, аёллар, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи ва хайрияга бағишланган. Юртимиз бўйлаб минглаб аёллар ушбу ташкилот фаолиятига жалб этилган. “Ҳаёт учун!” миллий уюшмасининг асосий мақсади эса аёлларда онкологик касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган. Ташкилот кўкрак бези саратонини барвақт профилактика қилиш, ташхис қўйиш ҳамда ушбу касалликка дучор бўлган аёлларга тиббий-ижтимоий ва руҳий кўмак кўрсатишга эътибор қаратади. Икки ташкилот вакиллари маърузаси “Репродуктив саломатлик ва оилада тиббий маданиятни шакллантириш, рационал овқатланиш” деб номланган №7-секцияда тингланди. Бундан ташқари ушбу секцияда Испания, Белгия, Қозоғистон давлатлари ҳамда ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги сингари ташкилотлар вакилларининг соғлом овқатланиш мавзусидаги чиқишлари тингланди.

“Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларига эришишда глобал ҳамкорлик: натижалар ва истиқболлар” деб номланган №8-секцияда соғлиқни сақлаш, таълим, экология, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инфратузилма соҳаларида мамлакатимиз ҳудудий нодавлат такшилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди вакиллари маъруза қилишди. Мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари доирасида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан олиб борилаётган барча жиҳатлар очиб берилди.

Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди Пойтахтимизда “Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум ўтказилди

Секция мажлислари якунида ялпи мажлиснинг якуний қисми ўтказилиб, унда Халқаро симпозиумнинг резолюцияси қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели амалий натижа бераётган самарали давлат дастури, дея эътироф этилди.

Маргарет Чен, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори:

Маргарет Чен, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори

- Ўзбекистондаги ушбу Халқаро симпозиумда бизга кўрсатилган меҳмондўстлик ва эътибор учун ташаккур. Турли давлатлардан кўп сонли мутахассисларнинг ушбу тадбирга ташриф буюргани мени ҳайратга солди! Симпозиумнинг барча иштирокчилари томонидан маъқулланган якуний резолюцияни кўриш менга қувонч бағишлади. Бу Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокчи давлатларида соғиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 20 йил муқаддам, Ўзбекистон эндигина ёш мустақил мамлакат бўлиб ажралиб чиққан вақтлардаёқ, оналик ва болаликка ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилаётгани сезилган эди. Бу энг тўғри йўл бўлганини бугунги кунгача ўтказиб келинаётган ишлар исботлаб турибди.

Дилором Аҳмедова, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи:

Дилором Аҳмедова, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи

- Мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари саккизта йўналишининг бевосита соғлиқни сақлаш билан боғлиқ иккитаси устида тинмай иланишлар олиб бормоқдамиз.Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фонд Форум, ИТҚФ, “Аёллар кенгаши” РЖБ, Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла” жамғармаси сингари жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда болалар ўртасида ўлимни камайтириш, кам таъминланиш, носоғлом овқатланишга қарши кураш, бошланғич ва ўрта синфларда овқатланиш сифатини яхшилаш, оналар саломатлигига эътибор қаратишга йўналтирилган тадбиларни амалга оширмоқдамиз.

Николай Ботев, ЮНФПАнинг Марказий Осиёдаги субминтақавий идораси директори:

Николай Ботев, ЮНФПАнинг Марказий Осиёдаги субминтақавий идораси директори

- Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратишади. Ҳамкорларимиз – ўзбек нодатлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш мақсадида фаолият олиб бормоқдамиз. Шаҳарлар ва чекка қишлоқларда аёллар саломатлиги бўйича хабардорликни ошириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Олдимизга қўйган вазифаларимиз бисёр ва биз ушбу соҳадаги ҳамкорликдаги фаолиятимизни давом эттиришга шаймиз.

Стивен Аллен, ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича ҳудудий директори:

Стивен Аллен, ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича ҳудудий директори

- Ушбу олий даражадаги тадбирда иштирок этиш ва оналар ҳамда болалар саломатлигини ривожлантириш борасида ўзбек тажрибаси билан танишишдан ғоят мамнунмиз. ЮНИСЕФ Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан буён ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Асосий мақсадимиз Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, уларни амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш. Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида болалар ва чақалоқлар ўлими даражасини 50 % гача камайтиришга эришилди. Ўзбекистон ушбу борада яхши кўрсаткичларга эришаяпти. Мамлакатингиз ҳукумати оналик ва болалик бўйича сифатли тиббий парваришни таъминлашга интилмоқда.

Мануэль Мойа, Европа педиатрлар ассоциацияси вице-президенти, Европа педиатрлари илмий қўмитаси президенти (Испания):

Мануэль Мойа, Европа педиатрлар ассоциацияси вице-президенти, Европа педиатрлари илмий қўмитаси президенти (Испания)

- Менга маълумки, Ўзбекистонда болаларни соғлом овқатланиши тизими ишлаб чиқилган ва яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳомиладор аёллар ва оналарга эътибор катта. Булар бугунги симпозиумнинг асосий мавзулари бўлиб, у бизга биргаликда соғлиқни сақлашнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконини бермоқда. 1997 йилдан Ўзбекистонда икки ёшгача болаларнинг соғлом овқатланиши даражаси сезиларли яхшиланган. Касалхоналар, шифокорлар ва нодавлат ташкилотлар жалб этилгани учун ҳам “Соғлом она- соғлом бола” моделини самарали, деб биламан.

Марк Бонель, “Авиценна” уюшмаси президенти (Франция):

- 14 йил муқаддам Ўзбекистонга келиб, ушбу мамлакатга меҳрим тушган. Мана, 10 йилдирки, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Франциядаги сингари Ўзбекистонда ҳам она ва бола саломатлиги асосий мавзу саналади. Ибн Сино минг йиллар муқаддам кашф этган тиббий билимлар янги дори-дармонлар, илмий ютуқлар, тарзида Осиёга қайтмоқда. Халқаро муносабатларда сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, тиббий соҳаларнинг бари бирдек муҳимдир.

Нунэ Мангасарян, ЮНИСЕФнинг овқатланиш бўйича бош маслаҳатчиси:

Нунэ Мангасарян, ЮНИСЕФнинг овқатланиш бўйича бош маслаҳатчиси

- Ўзбекистон болалар саломатлигини яхшилаш бўйича катта ютуқларга эришаётган мамлакатдир. Болалар овқатланиши, уларни иммунизация, саплементация (оммавий витаминлаштириш) қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 2002 йилдан маҳсулотларни фортификация (тўйимлилилк оширилиши) стратегияси натижасида мамлакатингизда камқонлик даражадаси анча пасайди. Она сути билан боқиш даражаси кўтарилди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 24 етакчи давлатлар қаторига кирди. Бу жуда катта ютуқ саналади. Лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий нодавлат ташкилотлар бизга доим яқиндан кўмак беришади. Улар шифокорлар ва аҳоли ўртасида восита ролини ўтаб, оқартув ва профилактика ишларини амалга оширишади.