![]() |
Анъанавий «Таълим грантлари дастури» лойиҳасиГрантларни қўлга киритиш учун танлов одатда ҳар йили август ойининг охири, сентябрь ойи бошида ўтказилади.Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, аммо йиллик шартнома пулини тўлаш имкониятига эга бўлмаган иқтидорли абитуриентлар мазкур дастурда иштирок этишлари мумкин.Батафсил... |
![]() |
Анъанавий «Иқтидорли талабалар учун стипендиялар» дастуриУшбу дастур мамлакатимиз олий ўқув юртларида тахсил олаётган 3- ва 4-босқич талабаларини рағбатлантиришга қаратилган. Танловдан муваффақиятли ўтган фаол, иқтидорли ва интилувчан талабаларга “Меҳр нури” жамғармаси бир ўқув йили мобайнида қўшимча стипендия ажратади. Лойиҳа иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод салаҳиятини аниқлашга қаратилган.Батафсил... |
![]() |
Анъанавий «Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун грантлар» дастуриМазкур анъанавий дастур ўз ишини йўга қўйиш, оилавий тадбиркорликка қўл уриш истагидаги аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.Иштирокчилар дастур талаб ва шартларидан келиб чиққан ҳолда мустақил мутахассислар ва жамоат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади.Батафсил... |
![]() |
Анъанавий «Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш учун грантлар» дастуриЎз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидагиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур дастурда мамлакатимиз ҳудудида озиқ-овқат, тўқимачилик, турли буюмлар ишлаб чиқариш, деҳқончилик, чорвадорлик, паррандачилик билан шуғулланмоқчи бўлган юртдошларимиз ариза топширишлари мумкин.Батафсил... |