www.mehrnuri.uz
Twitter
Ru
Uz

«Меҳр нури» жамғармаси ҳақида

«Меҳр нури» ҳайрия жамғармаси нотижорат жамоат ташкилоти бўлиб, рахм-шавқат, саховат, ҳамфикрлилик ва маънавий бирдамлик асосида фаолият олиб боради.

Асос солинган: 2004 йил июль ойи.

Шакли: жамоат нотижорат ҳайрия ташкилоти.

Мақсадлари: ижтимоий ҳимоя дастурларини ўтказиш орқали мамлакатимизда ҳайрия фаолиятини амалга ошириш ва ривожлантириш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш.

Вазифалари:

  • кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларни моддий ҳамда молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
  • тиббиёт, умумтаълим ва соғлиқни сақлаш, ёш авлод тарбияси масалалари билан шуғулланадиган бошқа ижтимоий муассасаларга ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш;
  • кичик ва ўрта, оилавий ҳамда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш;
  • истеъдодли ёшларни қўллаш.

Шиори: Савоб ишни ҳар куни қилиш керак.

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • Ижтимоий ҳимоя
  • Ҳомийлик ёрдами
  • Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш
  • Оилавий тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш

Ижтимоий ҳимоя

Йўналиш мақсади: аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига кўмак кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш. Мазкур йўналишда жамғарма кўпфарзандли, кам таъминланган оилаларга моддий ва молиявий кўмак кўрсатишга қаратилган қатор ҳайрия лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бундан ташқари уларга кундалик эҳтиёж маҳсулотлари тарзида ҳайрия кўмаги кўрсатади.

Ҳомийлик ёрдами

Йўналиш мақсади: таълим, тиббиёт, маданият ва маънавият соҳалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишнинг асосий таркибий қисмидир. Шунингдек, миллий қадриятлар ва маданий меросни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, жамғарма томонидан ижтимоий аҳамиятли объектлар (умумтаълим ва тиббиёт муассасалари)ни қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур йўналишда ўтказилган тадбирлар касалхоналарни зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш, Меҳрибонлик уйлари, болалар боғчалари, мактаб ва Қариялар уйларини такомиллаштириш, қайта таъмирлашга қаратилган. Йўналиш доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб ижтимоий объектларни таъмирлаш ишлари билан бир қаторда “Ўзбекистонда ҳайрия ишлари: анъаналари, салоҳият ва истиқболлар” форуми ташкил этилди. Тадбир чоғида қишлоқ жойлардаги биринчи тиббий ёрдам пунктларига 8 та махсус “УАЗ” русумли автомобиллар топширилди.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш

Йўналиш мақсади: ёш истеъдодларнинг ижодий интилишлари ва орзу-хаёлларини рағбатлантириш орқали уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, шунингдек, устувор вазифаларни аниқлаб олишлари, тез ўзгарувчан ишбилармон муҳитга мослаш ишлари, талаб ва таклиф бозори йўналишларини ўзлаштириш ҳамда ўз тараққиёт йўлини белгилаб олишда кўмаклашиш. "Таълим грантлари дастури" ва "Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури" ушбу йўналишда амалга ошириладиган лойиҳалар қаторига киради.

Оилавий тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш

Йўналиш мақсади: қишлоқ аёлларининг уй меҳнатини ривожлантиришга кўмаклашиш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; мақсадли лойиҳа ва акциялар ўтказиш орқали тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш; кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг мамлакатимиз иқтисодиёти ҳиссасини ошириш; янги иш ўринлари яратиш; ишсизлик ва ижтимоий етишмовчиликлар даражасини камайтириш; аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий тайёргарлик даражасини ошириш.

2011 йил «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурининг ижрочиси.