www.mehrnuri.uz
Twitter
Ru
Uz

Ҳаётни ўзгартиришга қодир лойиҳалар

“Меҳр нури” жаоматчилик фонди 2005 йилдан бери аел тадбиркорларни ва фермерларни қўллаб-қўвватлаш мақсадида махсус грантлар дастурини амалга ошириб келмоқда. Унга кўра, ғолиблар пул маблағлари олишади.

Қуйидаги дастурларнинг айрим ғолиблари фикрларини келтирамиз:

“Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури

Ҳушвақт Жўраева, Бухоро вилояти:

“Дарҳақиқат, бундай дастурлар иштирок кишилакр ҳаётидан бутунлай яхши тарафга ўзгартириб юборади. Бу, айниқса, мана шундай эътиборга муҳтожлар учун айни муддаодир. Бун шунчаки сўзлар эмас, юзлаб ҳамюртларимиз билан бир қаторда, мен ҳам мана шундай бахтга муаяясар бўлдим. Грант билан бирга, ўз бизнесимни очиш, озгина бўлса-да, иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлдим. Энг муҳими, ўз келажагимни мақсадли режалаштириш имконига эгаман”.

Зарина Ҳамроева, Бухоро вилояти:

Зарина Ҳамроева, Бухоро вилояти

Мен кўҳна ва эртакмонанд Бухоро шаҳрида туғилганман. Бу кўҳна шаҳарда ҳунармандлар орасида улғайганман. Болаликда онам ва буимнинг меҳр кашта тикишларини томоша қилардим. Шундай қилиб миллий каштачилик кўникмалари ва тарихини ўргандим. 2008 йилда “Ташаббус танловида қатнашдим. Шу билан бирга, ҳар йили “Базар-арт” кўргазмасида иштирок этиб келаман. 2010 йилда «Bernina Tikuvmash» марказида ўқиб, ўз билимларимни оширдим. У ерда олган барча тажрибаларимни янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлладим. Октябрда “Аёллар кенгаши” орқали “Меҳр нури” жамоат фондининг танловида қатнашиб, грант ғолиби бўлдим. Мен нафақат ўз фаолиятим, балки “Аёллар кенгаши”нинг Бухоро ва бошқа минтақаларда бўлган семинарларида олган билим ва кўникмаларим билан баҳам кўришга тайёрман ”.

Мадумарова Мавжуда Равшановна, Наманган вилояти:

Мадумарова Мавжуда Равшановна, Наманган вилояти

Мен Наманган шаҳрида туғилганман. 2010 йилда Академик лицейнинг чет тиллар факултетини тамомладим. Болаликдан ўйинчоқларим, кейинчалик эса ўзим учун кийим-кечак тикишга ҳаракат қилдим. Айниқса уй- жиҳозлари тикиш менга жуда хам ёқади. Вилоят Тадбиркор аёл уюшмаси томонидан ташкил этилган печворк курсини ўтиб, бу тикиш усули менда жуда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Табиатдан жуда қизиқувчан бўлиб, турли сохаларда билимларимни орттиришга харакат қиламан. Флористика бўйича ўқиб, турли экибаналар ва гул дасталарни яратишни ўргандим, Бухгалтерия асослари курсларида ўқидим. Буларни барчаси мени тикиш ва печворк йўналиши бўйича тадбиркор бўлишимга туртки бўлди. 2010 йили эса РМЖ Аеллар Кенгаши орқали Мехр нури грантлар дастурида иштирок этиб ғолиб бўлдим. Грант маблағига тикув машинкасини ва керакли асбобларни сотиб олдим. Кейинчалик олий маълумотли бўлиб, дизайнер бўлиш ниятим ҳам бор.

Ходжакулова Гузаль, Тошкент шаҳри:

Ходжакулова Гузаль, Тошкент шаҳри

Болаликдан мени барча чиройли, бежирим ва ўзига хос нарсалар жалб қиларди. Бир марта менда магазиндан олинган оддий совундан ноёб санъат асарини яратиш мумкинлиги ҳақидаги ғоя туғилди. Зеро, ўз дидим ва теримга мос бўлган ҳамда ўз қўлим билан тайёрланган бу “асар” фақатгина менинг ювиниш хонамда бўлади, деб ўйладим.

Бу ғоядан руҳланиб, тажрибада қўллай бошладим. Тажриба рўёбга чиқди, аста-секин иккинчи, учин қадамлар ташланди... менинг тасаввурим чегара билмасди. Ва ниҳоят уни тегишли соҳага йўналтириш кераклиги ҳақида ўйлаб қолдим. Интернетда қўлда тайёрланган совун ҳақида ахборотларни излай бошладим, гўзаллик тилсимоти ва уни тайёрлаш усулларини ўқиб, ўргандим. Мен ўзимнинг кичик бизнесимни очиш ёниб югурардим. Мана шунда мен учун ҳал қилиниши қийин бўлган муаммога дуч келдим, яъни бошланғич капиталим йўқ эди. Ушбу муаммони ҳал қилиш йўлларини излай бошладим. Мана шундай шароитда “Аёллар кенгаши” жамоат ташкилоти аъзоси бўлган дугонам “Меҳр нури” жамоат фондининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш учун грантлар” дастури ҳақида гапириб берганда, нечоғли хурсанд бўлганим сўз билан тасвирлаб бўлмайди. Мен ўз имкониятларимни синаб кўрмоқчи бўлдим.

Маълумотларни диққат билан ўқиб, шунга амин бўлдимки, танлов иштирокчисининг бизнес-режасини кўриб чиқишаётганда, унинг тадбиркорлик кўникмалари борлигига ҳам эътибор қаратилар экан. Афсуски, менда бундай тажриба йўқ эди. Чунки менинг молиявий имкониятларим бирмунча чекланган эди. Шунга қарамасдан, мен орқага қайрилмасдан, мақсад сари интилишга қарор қилдим. Зотан, ҳамманинг нарсанинг боши бор, ахир. Энг муҳими, менда ўзимга ҳам, маҳсулотларимдан фойдаланадиган яқинларимга катта қувонч келтирадиган улкан хоҳиш бор эди. Айтишади-ку, «гўзаллик дунёни қутқаради!». Мен маҳсулотларим ҳамюртларимизда гўзал туйғуларни ривожлантиришга хизмат қилувчи эстетик руҳ бағишлашига ишонардим.

Айни пайтда мен шуни ишонч билан айта оламанки, мен бахтлиман. Бахтим шундаки, мен ўзим хоҳлаган, менга ёқадиган иш билан машғулман. Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Мен мижозларим маҳмулотларимдан қониқиш ҳосил қилишаётганидан, бу ишларим атрофдагиларимга фойда, қувонч келтираётганидан жуда ҳам хурсандман.

Жумаева Дурдона, Навоий вилояти:

Жумаева Дурдона, Навоий вилояти.

Мен Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилганман. Нурота азалдан ҳунарманд ва тадбиркорлар маскани бўлган. Аёллар сўзана тўқишган бўлса, эркаклар уларни бошқа ҳудудларда сотишган. Бизнинг сўзаналаримиз хорижда ҳам харидоргир. Болалигимдан мен мана шу ижод катта қизиқиш билан қарардим, қўлда турли нарсаларни тикардим, тўқирдим. Шундай қилиб, тикувчилик бўйича тажриба тўплаб, ўз олдимга вазифа қўйдим: ўз бизнесимни бошлашим керак. Мен кўпфарзандли оилада ўсганман. Ўз ғояларимни рўёбга чиқариш учун, албатта, маблағ керак эди. Кредит олишга гаровимиз йўқ эди. Бироқ “Аёллар кенгаши” жамоат ташкилоти танлов эълон қилганини эшитиб, ўз омадимни синаб кўришга қарор қилдим. Мен ҳозир 1,5 миллион сўмлик грант ғолибиман. Мен ушу маблағга зарур материал ва ип-калава сотиб олдим, бир қанча ишсиз қизларни ишга жойладим. Мен ўз бизнесимни кенгайтириб, сўзана тикиш бўйича цех ташкил қилмоқчиман. Шу билан бирга, Нурота сўзаналарининг турини кўпайтирмоқчиман. Менда ўз маҳсулотларимни турли кўргазма ва ярмаркаларда намойиш қилишга катта хоҳиш бор. Энг муҳими, эришилган натижаларим чекланиб қолмоқчимасман. Нафақат оилалар, уй учун буюмлар ишлаб чиқаришни, балки Ватамизнинг узоқ йиллик анъаналари асосида ўзимнинг оригинал маҳсулотларим одамларга қувонч бағишламоқчиман.

“Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури

Нодира Ҳайитова, Жиззах вилояти:

“Мен йил сайин иштирокчилар сафи кенгайиб бораётганидан ниҳоятда хурсандман. Бу мана шундай грант дастурлари ҳақиқатда одамларга фойда келтираётганидан далолатдир. Мен бу танловда қатнашишга журъат қилолмаган бўлардим. Танишларим орасида мана шу дастурда ғолиб бўлиб, ўз бизнесини йўлга қўйишган. Эндиликда менда ҳам ўз уй хўжалигимда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз оиласи бюджетини тўлдирмоқчи бўлган бошқа аёлларни қўллаб-қувватлашга имконият туғилди”.

Шерматова Мафтуна, Андижон вилояти:

Шерматова Мафтуна, Андижон вилояти

Болаликдан бичиш ва тикшни яхши кўрардим. Яқин дугоналаримдан, қўшнилардан турли буюртмалар олардим. Кейин мен ижтимоий-иқтисодий коллежни тамомлаб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цехга ишга жойлашдим. Йил давомида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тажриба тўпладим. Кўпчилик одамлар билан мулоқот қилиб, бирга ишлаб, янги имконият ва эҳтиёжлар ҳақида билиб олдим. Ўз бизнесимни очиш ғояси “Аёллар кенгаши” танловни эълон қилгач келди. Мен ўз олдимга аёллар ва болалар кийим-кечакларини арзон нархларда ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйдим. Мени лойиҳани қандай тақдим қилиш бўйича семинарга таклиф қилишди. Мен ҳозир танлов ғолибиман, 1 миллион сўм миқдорида грант олдим. Ўзимнинг унча катта бўлмаган бизнесимни бошлаш барча керакли нарсаларни олдим. Ўйлайманки, олган билимларим истиқболда катта кердитлар олиш учун бизнес лойиҳалар ёзишда қўл келишига ишонаман.

Фотима Қодиралиева, Тошкент шаҳри:

Фотима Қодиралиева, Тошкент шаҳри

Мен Фарғона вилоятида туғилганман. Айни пайтда Фанлар академиясида кичик мутахассис бўлиб ишлайман. Иш давомида шуни ҳис қилдимки, мен ўзимнинг кичкинагина бизнесимни очишим керак. Болаликдан мен мунчоқ, тақинчоқлар жуда қизиқардим, бўш вақтларимда безакли дастрўмол тайёрлардим. Буни одатда бир-биримиз учун, қолаверса, байрамларда совға учун қилардик. Менинг буюмларим яқинларимга, дугоналаримга жуда ёқарди. Буларнинг барча қўл билан санарли эди. Менда бошланғич маблағ йўқ эди. “Аёллар кенгаши” орқали “Меҳр нури” жамоат фондининг танлови ҳақида ахборотга эга бўлдим. Ўз омадимни синаб кўрдим. Мен бугун танлов ғолиби бўлиб, ўз орзуимни рўёбга чиқармоқиман.

Шаҳло Багирова Тоировна, Самарқанд вилояти:

Шаҳло Багирова  Тоировна, Самарқанд вилояти

Мен 1986 йилда Самарқанд шаҳрида туғилганман. Оиламиз катта, учта опам, битта акам бор. Биз опаларим билан болаликдан қўғирчоқлар учун куйлаклар тикишни ёқтирардик. 2003 йилдан бошлаб тикувчилик билан жиддий шуғуллана бошладим. Ҳозир бешик ёпқи, кўрпча, кўрпа, ёстиқ сингари миллий буюмларни тикаман. Ўз фаолиятимни кийим-кечак тикишда синаб кўрмоқчиман. Менинг кўплаб жиняларим бор. Биз йиғииб қолганимизда турли болалар костюмларини, болалар учун смокинглар, қизалоқлар учун “тўй либоси” ни ўйлаб топамиз. Булар ҳозирча фақат “ўйлар” холос. Худо хоҳласа, уларни, албатта, амалга ошираман. Мен ўзимга қувонч бағишлайдиган юмуш билан машғулман. Яқинда «Шахлобону Чевар Бахт» фирмасини очдим. Сўнг телевидение орқали ҳар бир вилоятда бизга ўхшаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга истаётган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Аёллар кенгаши” деган ташкилот борлигини эшитиб қолдим. Ташкило аъзоси бўлиб, мен “Аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий мақомини ошириш” лойиҳаси ҳақида маълумотга эга бўлдим. Ўйлаб ҳам ўтирмаслан, “Ҳа, иштирок этаман!” дея қарор қилдим. Бизнес-лойиҳани ёздим, тегишли ҳужжатларни йиғиб, топширдим. Натижалар маълум бўлди. Мен ғолиблар сафида эканман. Ҳозир менда иккита касаначи ишлайди. Бошқа ҳудудлардан ҳам буюртмачилар пайдо бўлишди. Истиқболда бухорлик тикувчилардан таҳсил олмоқчиман, улар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчиман. Албатта, ўз фирмамни ательега айлантириш пировард мақсадим.

Асланова Нафиса, Қашқадаре вилояти:

Асланова Нафиса, Қашқадаре вилояти

Мен Қарши шаҳрида туғилганман. Олий маълумотли, 2 нафар фарзандларим бор, бироқ бахтим кўп давом этмади 2006 йили болаларим билан автохалокатга учраб, жисмонан заиф бўлиб қолдик. Оиламни ва молиявий ахволни тиклаш учун ҳаракат қилишим кераклигини ўйлаб қолдим. Қўни-қўшнилар менга ва болаларимга ғамхўрлик қилдилар. Бир қўшни аёл вилоятимиздаги Аеллар Кенгашига бўлимига мурожат қилишни тавсия этди. Кунларнинг бирида Ҳунармандлар кўргазмасида бориб биссердан яратилган маҳсулотларни кўриб, мен ҳам биссердан маҳсулотларни ясашни ўрганаман деб қарор қилдим. Мен биссердан турли хил маҳсулотларни ўргандим ва яратдим, кўргазмаларга таклиф этишди ва буюмларимни харид қила бошлашди. Мен ҳам ўзим ўрганаган хунарни қизларга ўргата бошладим. Бироқ, ривожланиш учун маблағ керак. Аеллар Кенгаши орқали Мехр Нури жамғармасининг тадбиркорлар учун грант танлови хақида эшитдим. Танловда иштирок этиб, грант соҳиби бўлдим. Шу орқали мен оиламни ва молиявий аҳволимни яхшилашга бел богладим. Мен келажакда ишимни янада кенгайтириш учун кредит олиш ниятим ҳам бор.

Исакова Наргиза, Фарғона вилояти:

Исакова Наргиза, Фарғона вилояти

Мен 1992 йилда туғилганман. Ижтимоий иқтисодий коллежда дизайн факультетини битирдим. Асосан болалар либосларини тикишни яхши кўраман. Махаладошларим томонидан турли буюртмалар асосида тикувчилик билан шугуланниб келаяпман. Кунларнинг бирида фақатгина тикиш ва қизларни ўқитиш етарли эмаслиги англадим. Бизнес режа ёзиш бўйича тренингда иштирок этиб, шу тренингда ўрганган сабоқларим асосида мен тадбиркорликни ривожлантириш бўйича режа ёздим. Мени ғоям болалар трикотаж кийимларини яратиш бўлди. Танловда иштирок этдим ва ғолиб бўлдим. Хозирда маҳсулот турини кенгайтирмоқчиман. Барча ташкилотчиларга тадбиркорларга яратилган имкониятлар учун миннатдорчилик билдираман.